Рукнлар Мақолалар Қидириш

Исроилда Муҳаммад исми фарзандларига бериладиган энг машҳур исм бўлиб чиқди. Исроил аҳолиси ва миграциясини рўйхатга олиш бошқармаси яҳудий календарининг 5777 йили бўйича мамлакат аҳолиси орасида энг оммалашган исмлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Islam-today.ru хабар бермоқда.

Ушбу рўйхатга ҳам яҳудий, ҳам яҳудий бўлмаган исмлар кирди. Маълум бўлишича, Исроилда энг машхур ўғил бола исми Муҳаммад бўлиб чиқди. Машҳурлиги бўйича иккинчи ўринда – Юсуфдир. Ундан сўнг, Довуд, Даниел (таҳр. Дониёр), Уди, Умар, Эйтан, Ариел, Ноам ва Одам исмлари келади.

Исроилда қизларнинг энг машҳур исми (тўрт йилдан бери етакчиликни қўлдан бермаётган) – Тамар. Ундан сўнг эса, рўйхатда Адел, Марям, Авигейл, Ноа, Шира, Талия, Эстер, Яел ва Лиялар ўрин олган.

 

Манба : Azon.uz