Рукнлар Мақолалар Қидириш

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ўзининг Телеграм каналида мамлакатнинг 2017 йилдаги туғилишга оид фуқаролик ҳолатини қайд этиш бўйича маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, республикада 722.094 нафар чақалоқ туғилган. Бу бир йил аввалгига нисбатан 10.490 болага кам. Ўғил болалар қизалоқларга нисбатан кўпроқ туғилган.

2017 йилда қизалоқларга қўйилган исмлар ичра Мадина исми етакчилик қилган. Мамлакатда 5678 та қизалоққа шу исм қўйилган. Ўғил болалар ичра энг машҳур исм Азизбек бўлган — 5674 марта. Умуман, www.factorname.ru сайти маълумотларига кўра, Азиз исми (унинг Азизбек, Азизжон вариантлари) 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигитларнинг машҳур исмлари йигирматалигига киради. Бироқ 25 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ўғил болалар исми ичра энг машҳури Сардор исмидир. Россияликлар негадир ўзбекларда энг кўп тарқалган исм Рустам ёки Анвар деб ҳисоблашар экан.

Адлия вазирлиги туғилган чақалоқлар бўйича яна бир қизиқ маълумотни баён қилган. Ўтган йили Ўзбекистонда оғирлиги қарийб 10 килограм, аниқроғи 9870 грамм бўлган қизалоқ дунёга келган. Энг дароз чақалоқнинг бўйи 70 сантиметрни ташкил этган. Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида эса она ўзининг 9-фарзандини дунёга келтирган.

Манба : Kun.uz