Роналдунинг тўлиқ исми – Криштиану Роналду дос Сантос Авейро.

Оилада туғилган болакайга исм қўйиш чоғида Роналдунинг ота-онаси узоқ баҳслашишган. Онасига Криштиану исми маъқул келган, отаси эса АҚШнинг ўша вақтдаги президенти  Рональд Рейган шарафига ўғлига Роналду деб исм беришни истаган. Баҳс сўнгида ҳар икки томоннинг истаклари ҳисобга олиниб, уни Криштиану Роналду деб аташган.