Самарқанд шаҳридаги “Даҳбедий” маҳалласи раиси О. Раҳматовнинг сўзлаб беришича:

— 1938 йили, Биринчи Президентимиз дунёга келган пайтда мафкуравий кураш авжига чиққан, шу боис ҳам янги туғилган фарзандга Ислом дея исм бериш ўзига хос жасорат эди. Юртни қатағон олови ўз домига олган ўша йилларда мусулмонча исм қўйиш у ёқда турсин, дин борасида гап очиш ҳам хатарли эди. Расмий маълумотларга кўра, 1938 йили вилоятда 1694 нафар ўғил чақалоқ туғилган бўлиб, уларнинг фақат биттасига Ислом исми берилган. Бу эса саккиз нафар ўғил-қизини меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик билан вояга етказган, фарзандлари ўз йўлини топиши ва унда собит бўлишида суянч бўлган Абдуғани ака ва Санобар аянинг қатъияту жасоратидан далолат беради.

 

Манба: Darakchi.uz